"Манчестер Сити" Жезуснинг нархини эълон қилди

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти ҳужумчи Габриэл Жезуснинг трансфер нархини эълон қилди.

The Sun нашрининг хабар беришича “шаҳарликлар” 22 ёшли бразилиялик футболчини 115 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, айни жамда Жезусга “Бавария”, ПСЖ ва “Реал” Мадрид клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Жезусни 2017 йил “Палмейрас”дан 32 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!