“Манчестер Сити” Кевин де Брюйне ўрнига иккита зўр футболчи топди
“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзда шартномаси тугайдиган Кевин де Брюйнега ўринбосар қидираётган эди.
Ҳозирга келиб, бельгиялик плеймейкерга икки ўринбосар топилди. “Шаҳарликлар” Бундеслигада пишган ўйинчиларни нишонга олган. ESPN нашрига кўра, манчестерликлар биринчи номзод сифатида “Лейпциг”да ўйнаётган Хави Симонсни танлади. Нидерландиялик футболчини олиш осон бўлмайди. Аслида ПСЖга тегишли ҳужумкор футболчига “Бавария” ва “Ливерпуль” ҳам жиддий қизиқяпти.
Хави Симонснинг ўзи кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўришни истаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, “Манчестер Сити” мутасаддилари “Бавария” ўйинчиси Жамол Мусиалани ҳам ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Германиялик футболчи Мюнхен суперклубидан кетишга кўнса, Европанинг бир неча клублари унга иш беришга тайёр турибди.
Фикрлар