"Манчестер Сити" Компанининг хайрлашув ўйинини ўтказиб беради

Бельгиялик футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Маълумот учун, Компани "Манчестер Сити" сафида 2008 йилдан буён 352 ўйинда майдонга тушган ва 19 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг 3 марта Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишига ҳисса қўшган.

Мазкур учрашувдан тушган барча маблағ футболчи ва Манчестер мэри Энди Бернэмларнинг ҳайрия фонди - Trackle4MCR фондига тушади.

Manchester Evenin News нашри тарқатган хабарга кўра, Компани бу ўйин учун бир қатор собиқ жамоадошларини чақирмоқчи. Марио Балотелли, Эдин Жеко, Самир Насри ва Жо Хартлар шулар жумласидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!