"Манчестер Сити" Кулибали ўрнига "Челси" тарбияланувчисини сотиб оладиган бўлди

  • 30 Jul 16:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Борнмут" клуби марказий ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага қараганда, “шаҳарликлар” 25 ёшли голландиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Унга кўра, “Сити” Акенинг трансфери учун 43 миллион евро тўлайди. Гвардиола Акени “Наполи”дан сотиб олинмаган Калиду Кулибалига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Натан Аке жорий мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!