Ads

"Манчестер Сити" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Кинтерога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда футболчининг ўзи айтиб ўтди.

"Менинг агентим "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди. Бундай жамоа эътиборига тушганимдан фахрланаман, аммо мен учун энг муҳими доимий ўйин амалиётига эга бўлишдир", - дейди Кинтеро.

Эслатиб ўтамиз, Кинтеронинг трансфер ҳуқуқи "Порту"га тегишли. У "Ривер Плейт"да ижара асосида тўп суради. У "Бока Хуниорс"га қарши ўтказилган Либертадорес кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.