"Манчестер Сити" Лионель Месси трансфери бўйича музокараларни тўхтатди

"Манчестер Сити" Лионель Месси трансфери бўйича музокараларни тўхтатди. Аргентиналик юлдуз ёзда эркин агентга айланади ва исталган клубига текинга кўчиб ўтиши мумкин.

33 ёшли ҳужумчи ёзда бошқа жамоага ўтмоқчи эди, бироқ "Барселона"нинг ўша пайтдаги президенти Хосеп Бартомеу уни олиб қолиш йўлларини топа олди. Кейинчалик, ОАВ "Манчестер Сити" ҳамда ПСЖ Месси учун асосий даъвогарлардан дея таъкидлади. Аммо манчестерликлар ҳар икки трансфер бозорида аргентиналик юлдуз билан музокара ўтказмаганлигини айтмоқда.

Аввалроқ, "шаҳарликлар" Лео трансфери бўйича март-апрель ойларида фаол музокара ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!