“Манчестер Сити” Маҳрезни 100 млн еврога сотиб олишга яқин

 

“Лестер” ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез ўз фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга яқин турибди, дея маълум қилмоқда Mirror нашри.

Жазоирлик 27 ёшли футболчи 100 миллион евро эвазига Англия чемпиони сафига қўшилади. “Манчестер Сити” агентнинг тўловини келишиб олса бўлгани.

Бундан ташқари, “шаҳарликлар” Италиянинг “Наполи” жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньони ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Мазкур трансфер учун “Манчестер Сити” 55 миллион евро тўлашга тайёр, неаполликлар эса 80 миллион евро сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!