"Манчестер Сити" Марк Гехи учун музокара олиб бормоқда
Ҳимоядаги кадр муаммолари "Манчестер Сити"ни янги футболчи излашга мажбур қилди. Журналист Бен Жейкобс ўз ҳамкасби Алекс Крук маълумотларига таянган ҳолда, сўнгги кунларда "шаҳарликлар" ва "Кристал Пэлас" ўртасида Марк Гехи бўйича музокаралар бўлганини хабар қилди.
"Манчестер Сити" январь ойида 25 ёшли Гехига шартнома таклиф қилишга тайёр. Клуб умид қиладики, трансфер ойи давомида "Кристал Пэлас" 35 миллион фунт (тахминан 40 млн еврo)лик талабини камайтиради.
Клуб Гехини ёзда эркин агент сифатида йўқотмаслик учун сотишга тайёр. Лондонликларнинг талаблари эса ўрнини тўлдириш учун янги футболчи олиш эҳтиёжи билан боғлиқ. Марк Гехига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирган, аммо улар асосан ёзда трансфер қилишга қизиқяпти.



Фикрлар