"Манчестер Сити" марказий ҳимоячи чизиғида ўзгаришларга қўл урмоқчи

CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Ҳимоя чизиғини янада такомиллаштиришни кўзлаётган "шаҳарликлар" айни вақтда идеал спорт формасида ўйнаётган "Кристал Пэлас" сардори Марк Гехини асосий вариант сифатида кўрмоқда. Футболчининг ёзги трансферлар бозоридаги "Ливерпуль"га муваффақиятсиз бўлган трансферидан сўнг, "бургутлар" билан шартнома узайтирмасликка қарор қилган эди. Гехи жамоасини алмаштиришга тайёр, "Сити" эса уни кузатиб бормоқда. "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини янгилаш бўйича жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бу йўлдаги асосий вариант сифатида айнан 25 ёшли футболчи кўриляпти. Гехининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. 

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда умумий 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!