"Манчестер Сити" Мармуш учун оладиган сумма маълум бўлди
Мисрлик ҳужумчи Умар Мармуш «Манчестер Сити»ни тарк этмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқларда тарқатган хабарига кўра, футболчи Англия Премьер-лигасида фаолиятини давом эттиради ва Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоасига ўтади.
Маълумотларга қараганда, трансфер умумий қиймати бонуслар билан бирга 64 миллион еврони ташкил этади.
Мармуш «шпорлар» билан 2031 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди. Яқин 48 соат ичида африкалик футболчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг келишув расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 27 ёшли форвард 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва яна 3 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар