“Манчестер Сити” Мессига 10 йиллик шартнома тақдим қилади

“Манчестер Сити” клубига эгалик қилувчи “City Football Group” холдинги “Барселона” етакчиси Лионель Месси учун 10 йиллик иш режасини ишлаб чиқди.

Холдинг раҳбарияти режасига кўра, дастлаб аргентиналик ҳужумчи “Манчестер Сити”да тўп суради, кейинроқ фаолиятини холдингга қарашли жамоалардан бирида якунлайди. Шундан сўнг, Месси “City Football Group” холдинги лойиҳалари элчиси вазифасида фаолият юритади.

Бу лойиҳа доирасида Лионель Месси билан 10 йиллик шартнома имзоланади.

Лионель Месси ҳали бу хабарларга ўз муносабатини билдиргани йўқ. У келажаги борасида қарор қилишни ортга суриб келмоқда. Кўп нарса “Барселона”га янги президент сайланганидан кейин ҳал бўлиши кутилмоқда.

“Олтин бутса” соҳиби Иброҳимовичнинг йўлидан юрмоқчи

Роналду Мессининг рекордини йўққа чиқарди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!