"Манчестер Сити" мудофаани кучайтириш учун дарвозабон сотиб олмоқчи

TIGGO 2 PRO

Португалия терма жамоаси ва "Порту" дарвозабони Диогу Кошта Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда  "Football Transfers" хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик дарвозабонга "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" Кошмани бразилиялик Эдерсоннинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Диогунинг трансфери ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши кутилмоқда.

Кошта ва "Порту" ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали унинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган. Жорий мавсумда Кошта 24 та учрашувда майдонга тушиб, 13 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!