"Манчестер Сити" "Бёрнли" ярим ҳимоячиси Дуайт МакНил хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

ESPN нашрига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола 20 ёшли футболчини Лерой Саненинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Сити" германиялик хавбек трансфери масаласида "Бавария" билан музокараларни давом эттирмоқда.

Маълумот ўрнида, МакНил "Манчестер Юнайтед" академияси вакили ҳисобланади. У 2014 йилда Манчестердан "Бёрнли" ёшлар терма жамоасига кўчиб ўтган.

Жорий мавсумда МакНил АПЛ доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 6 голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)