“Манчестер Сити” нима қилса ҳам, шу икки суперфутболчини трансфер қила олмайди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини кучайтириш учун ҳужумкор футболчиларни олишни режалаштирган эди.

Испаниялик мутахассис Бундеслигада порлаётган Дани Ольмо ва Флориан Вирцга кўз тикяпти. Ҳар икки футболчи жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан плеймейкер Кевин де Брюйнега ўринбосар сифатида эътироф этилмоқда.

City Zone нашрининг ёзишича, Хосеп Гвардиола мақсадига етиши қийин. Чунки “Лейпциг” 25 ёшли Дани Ольмони дахлсиз футболчилар рўйхатига қўшган ва 25 ёшли ўйинчи бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмайди.

Худди шундай “Байер” ҳам 20 ёшли Флориан Вирцни қўйиб юборишга тайёр эмас.

Ҳар икки ҳужумкор футболчининг ўз клублари билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!