"Манчестер Сити"нинг сенсацион трансфери барбод бўлиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» ярим ҳимоячиси, аргентиналик Энцо Фернандес «Манчестер Сити» қизиқишига қарамай Лондон клубида қолиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри журналисти Мэтт Лоу хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Челси» трансфер ойнаси ёпилиш арафасида Энцога муносиб алмашув топмас экан, уни «Манчестер Сити»га қўйиб юбориш ниятида эмас. Лондон клуби ҳозирча уч номзодни кўриб чиқмоқда: «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара, «Рома» футболчиси Ману Коне ва Премьер-лига клубларидан бирида тўп сурётган, исми ошкор этилмаган яна бир ўйинчи.

Шу билан бирга, хабарда таъкидланишича, «Монако» аллақачон Камара бўйича «Челси» таклифини рад этган. «Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини эса Ману Конени жамоада сақлаб қолиш тарафдори. Бу омиллар Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши имкониятларини жиддий равишда чекламоқда.

Қўшимча қилиб айтиш керакки, «Челси» Фернандес бўйича «Манчестер Сити»дан яхшиланган таклиф кутмоқда. Аввалроқ лондонликлар манчестерликлар томонидан юборилган дастлабки таклифни қониқарсиз деб топиб, рад этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!