“Манчестер Сити” ўз рекордини такрорлади

Бугун Англия Премьер-Лигаси 8-турида “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Сток Сити”ни қабул қилди ва 7:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, 7 та гол киритган Хосеп Гвардиола жамоаси клуб рекордини такрорлашди.

“Шаҳарликлар” бундан олдин, 2013/14 йилги мавсумда ўз уйларида “Норвич” дарвозасига 7 та гол киритишган эдилар. Шу билан биргаликда, ўша баҳсда Жо Харт ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!