“Манчестер Сити” қимматбаҳо футболчини сотиб ололмаса, “Ньюкасл” етакчисини олиб келмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон "Манчестер Сити"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "шаҳарликлар" биринчи таклиф рад этилганидан сўнг 23 ёшли ярим ҳимоячи бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, "Ноттингем Форест" ўз футболчиси учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ олишга умид қилмоқда. Агар Андерсон бўйича келишув амалга ошмаса, "Манчестер Сити" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига ўтиши мумкин.

Маълум қилинишича, италиялик футболчи "Ман Сити" учун эҳтимолий муқобилга айланиб бормоқда. Қайд этилишича, Тоналига Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!