"Манчестер Сити" раҳбарияти португалиялик тўпурарни жамоага олиб келиш ишларини бошлаб юборди
Bild нашрининг маълум қилишича, "Айнтрахт" ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Юқоридаги манбага кўра, португалиялик футболчини "Манчестер Сити" ўз сафида кўрмоқчи. “Шаҳарликлар” аллақачон ушбу трансферни муҳокама қилиш учун Силванинг агенти билан алоқага чиқган.
Ўз навбатида франкфуртликлар жамоанинг якунланган мавсумдаги тўпурари учун 40 млн евро олишни хоҳламоқда. Ушбу маблағларнинг чорак қисми футболчининг вакилларига берилишини ҳам унутмаслик лозим.
Андре Силва ўтган мавсум Бундеслигада жами 32 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда рақиблари дарвозасини 28 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Фикрлар