Ads

Италиянинг “Наполи” клуби дарвозабони Хосе Рейна яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Football-Italia нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” 34 ёшли испаниялик голкипер учун неаполликларга 3 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ, “Наполи” Рейна учун 5 млн евро сўрамоқда. Айтиш керакки, тажрибали дарвозабонга унинг собиқ устози Рафаель Бенитес бошчилик қилаётган “Ньюкасл” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Рейна якунланган мавсум Италия А Сериясининг жами 37та учрашувида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 38та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.