«Манчестер Сити» Рейндерс учун нархни белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

28 ёшли марказий ярим ҳимоячи Тиджани Рейндерс «Манчестер Сити»дан «Ноттингем Форест»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Рейндерс «Ноттингем Форест» учун ярим ҳимояни кучайтиришда асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Айтилишича, «Манчестер Сити» нидерландиялик футболчи учун тахминан 70 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

«Шаҳарликлар» Рейндерсни ўтган ёзда «Милан»дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У жамоа сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!