“Манчестер Сити” Стерлинг ўрнига зўр футболчи топди
"Манчестер Сити" "Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади ва томонлар келишувни узайтириш бўйича бир қарорга келмаган. Гнабри "Бавария"дан ҳафтасига 250 минг евро маош талаб қилмоқда, немис клуби эса футболчининг истагини қондиришга тайёр эмас.
"Манчестер Сити" бу ҳолатдан фойдаланиб қолишни истамоқда. “Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”га ўтган Рахим Стерлинг ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи қидирмоқда ва Серж эса ушбу ўринга мос келадиган футболчи ҳисобланади.
“Manchester Evening News” нашри хабарига кўра, агар Гнабри "Бавария" билан янги шартнома имзолай олмаса, "немис машинаси" футболчини сотиб юборишга мажбур бўлади.
Гнабри ўтган мавсумда “Бавария”нинг Бундеслига доирасидаги 34 ўйинида майдонга тушиб, 14 гол ва 5 ассист муаллифига айланди.
Фикрлар