“Манчестер Сити”: Тезроқ ҳаракат қилмасак, қимматбаҳо футболчи қўлдан чиқиб кетади

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал” нишонида турган ва Мадридга ўтишга мойиллик билдирган Родри Эрнандес билан тезроқ янги шартнома тузишга ҳаракат қилмоқда.

Испаниялик футболчи 2019 йили “Атлетико”дан “шаҳарликлар” сафига ўтганидан бери Хосеп Гвардиола жамоасининг энг муҳим ўйинчиси бўлиб келмоқда.

Манчестерликлар бошқа клублар Родрини қўлга кирита олмаслигини яхши билади. Бироқ “Қироллик клуби”нинг ўйинчига қизиқаётгани уларни безовта қиляпти.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома бериб бўлган. Унда ўйинчининг маоши Англия Премьер-лигасида энг катта маблағ топаётган Кевин де Брюйне ва Эрлинг Холандга берилаётган суммага жуда яқин қилиб белгиланди.

28 ёшли ярим ҳимоячи “Сити” сафида Англия чемпиони, Англия кубоги, Лига кубоги, Чемпионлар лигаси ва кулблар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!