
"Манчестер Сити" украиналик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
Украина терма жамоаси ва "Борнмут" марказий ҳимоячиси Илья Забарний бошқа бир инглиз клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда deadlinedaylive саҳифасида хабар берилди.
Футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" Забарнийни ёзги трансфер ойнасида қўлга киритмоқчи. Эҳтимолий келишув суммаси тахминан 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 ёшли ҳимоячи 34 та ўйинда майдонга тушди, тўрт марта сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.
АПЛ турнир жадвалида ҳозирда "Манчестер Сити" 6-ўринда, "Борнмут" эса 11-ўринда бормоқда.
Фикрлар