"Манчестер Сити" Уокерни сотмайди

"Манчестер Сити" футболчиси Кайл Уокерга "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Аммо "шаҳарликлар" ҳимоячини сотиш нияти йўқ, дея хабар тарқатди Англиянинг бир қатор нашрлари. У клуб билан янги битим имзолаш учун тез кунда музокаралар ўтказиши кутилмоқда. 

Уокернинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Унинг ўзи ҳам клубда қолишга қарор қилган. 

Аввалроқ, "Бавария" Манчестер жамоасидан Канселуни ижарага олганди. Португалиялик футболчининг келажаги сўроқ остида турибди. У Гвардиола режаларига кирмайди. Шу сабабли, Жоау сотувга қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!