“Манчестер Сити” ва “Арсенал” ПСЖнинг 60 миллионлик футболчисига харидор

ПСЖ yarim ҳимоячи Сенни Маюлу билан 2027 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Сити" 19 ёшли футболчи билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, француз гранди Маюлуни текинга қўйиб юбормоқчи эмас. Агар у билан келишувга эришилмаса, ПСЖ бошқа клублар билан 60 млн евродан музокараларни бошлаши кутилмоқда. Шу билан бирга, бу миқдор 65-70 миллион еврога етиши мумкин. Агар yarim ҳимоячи АПЛ жамоасига ўтиши мумкин бўлса, унинг маоши 3 баробарга ошиши кутиляпти.

Жорий мавсумда Маюлу барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!