"Манчестер Сити" ва "Атлетико" ёзда ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин

  • 11 май, 2019, 11:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ва "Атлетико" ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” мадридликлар хавбеки Родри Эрнандесни ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида бунинг учун улар “матрасчилар”га аргентиналик ҳимоячиси Николас Отаменди ва унга қўшимча яна 45 млн евро таклиф қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, “Атлетико” Отамендини анча вақтдан буён кўз остига олиб юрган эди.

Маълумот учун, 21 ёшли Родри жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. 31 ёшли Отаменди эса “Сити” сафида 32та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!