"Манчестер Сити" ва "Интер"нинг собиқ ҳужумчиси "Локомотив"га келиши мумкин

“Монако” форварди Стеван Йоветич фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mozzart Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчига “Локомотив”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Уни шахсан жамоанинг янги устози Марко Николич таркибда кўрмоқчи.

Стеван Йоветич фаолияти давомида «Манчестер Сити», «Интер» ва «Севилья» каби жамоаларда тўп сурган. 2019/2020 йилни мавсумда у «Монако» сафида 13 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!