"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси "Динамо"га ўтиши мумкин
Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ведран Чорлука ёзда жамоасини ўзгартиради.
Куни кеча 35 ёшли хорватиялик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали “темирйўлчилар” сафини тарк этишини эълон қилди.
“Чемпионат” нашрининг маълум қилишича, Чорлукани Москванинг бошқа бир клуби – “Динамо” кўз остига олиб қўйган. Улар Ведранни Россия пойтахтида олиб қолишмоқчи.
Маълумот учун, Чорлука “Локомотив” сафига 2012 йил “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган. У фаолияти давомида “Байер” ва “Манчестер Сити” каби гранд клубларда тўп сурган.
Фикрлар