"Манчестер Сити" ва "Ювентус" 17 ёшли ҳужумчи учун кураш бошлади

"Аталанта" клуби ҳужумчиси Амаду Траоре "Ювентус" ва "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” ҳам, “шаҳарликлар” ҳам 17 ёшли ивуарлик футболчини кўпдан буён кузатиб келишмоқда. Улар Траорени ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, Траоре “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум А Серияда 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!