"Манчестер Сити" ва "Ювентус" ўзаро ҳимоячи алмаштиришади

"Манчестер Сити" ва "Ювентус" яқин вақтлар ичида ўзаро футболчи алмаштиришади.

GianlucaDiMarzio.com тарқатган хабарга кўра туринликлар ҳимоячиси Жоау Канселу Англияга, “шаҳарликлар” ҳимоячиси Данило эса Италияга йўл олади. Бироқ, АПЛ чемпиони Канселу учун Данилодан ташқари шунингдек 28 млн евро қўшимча маблағ ҳам тўлайди.

Маълумотларга қараганжа Канселу “Сити” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва  йилига 4,5 млн евро маош олади. Данило эса “кекса синьора” сафида йилига 3,5 млн евро маош олиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!