“Манчестер Сити” Холанд бўйича таклифларга жавоб қайтарди

  • 18 октябрь, 2024, 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кейинги пайтда “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанднинг клубни тарк этиги мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетди.

Хусусан, испан матбуоти “Барселона” ва “Реал” ёзда Эрлинг Холандни олишга ҳаракат қилиши ҳақида ёзмоқда. Манбаларда норвегиялик ҳужумчининг ўзи ҳам Ла Лигага кўчиб ўтишга қарши эмаслиги айтиляпти.

“Манчестер Сити” бу хабарларга муносабат билдирди. TEAMtalk нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” қандай таклиф бўлишидан қатъи назар, келаётган ёзда 24 ёшли форвардни клубдан қўйиб юбормаслигини билдирган.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар Холанд трансфери учун рекорд сумма таклиф қилинган тақдирдагина ҳужумчининг кетишига рухсат беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!