“Манчестер Сити” Холанд ўрнига ундан зўрини олади!
“Манчестер Сити” мутасаддилари жамоа тўпурари Эрлинг Холанд ўрнига бошқа ҳужумчи қидирмоқда.
Яқинда норвегиялик футболчи клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортганди. “Шаҳарликлар” янги битим орқали Холанднинг 2024 йили 180 миллион еврога трансфер қилиш бўйича бандни олиб ташламоқчи эди.
Эрлинг Холанд “Реал” нишонида турибди. 22 ёшли тўпурар Мадрид клубига кўчиб ўтишга қарши эмас.
Энди манчестерликлар Холандни ушлаб қолиш қийинлигини инобатга олиб, у билан хайрлашишга тайёр. Todofichajes нашрининг ёзишича, Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанд ўрнига Килиан Мбаппе билан ишлашга тайёр. “Шаҳарликлар” кейинги йили ёзда Мбаппени трансфер қилмоқчи.
Килиан шартномасида ҳам 2024 йилнинг ёзида жамоадан кетиш учун банд киритилган.
“Реал” бир йилдан кейин Холанд ёки Мбаппени трансфер қилишни режалаштирмоқда. Соҳа мутахассислари мадридликлар ҳар икки ҳужумчи билан шартнома имзолашга қодир эмас, деган тахминни илгари суряпти.
Фикрлар