"Манчестер Сити" Хвича учун "Ливерпуль" билан курашади

"Наполи"даги ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозонган Хвича Кварацхелия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Daily Mail" нашри тарқатган хабарга қараганда, грузиялик футболчи "Манчестер Сити" радарига тушган. "Шаҳарликлар" уни мавсум аввалида жамоадан кетган Рахим Стерлингга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, Хвичага "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдираётгани айтилганди. ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинлардан сўнг мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп шундай қарорга келган.

21 ёшли Кварацхелия жорий мавсум неаполликлар сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 гол ва 15 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!