
“Манчестер Сити” яна бир футболчидан воз кечди
“Манчестер Сити”нинг асосий таркибига кира олмаётган марказий ҳужумчи Дивин Мубама фаолиятини Англиянинг бошқа клубида давом эттирадиган бўляпти.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчига Премьер-лигани тарк этган “Инпсвич” жиддий қизиқиш билдиряпти.
Харидор жамоа “Манчестер Сити”га ҳужумчи бўйича таклиф юборди. “Шаҳарликлар” ўз ҳужумчисини 12 миллион еврога баҳолаяпти.
Қизиғи шундаки, Мубама якунланган мавсумда фақат бир маротаба майдонга тушган. Ёш ҳужумчи ўша баҳсда ўзига харидор бўлаётган “Ипсвич”га қарши 27 дақиқа ўйнаган холос.
Сўнгги маълумотларга қараганда, бу ўйинчи учун курашда “Ипсвич” Франция чемпионати вакили “Лилль” билан рақобатлашишига тўғри келади. Франция клуби жамоани тарк этган канадалик форвард Жонатан Дэвид ўрнига бошқа марказий ҳужумчи қидиряпти.
Фикрлар