“Манчестер Сити” яна бир катта трансферга қўл урмоқда

CHERY AUTO

Мавсумни нуфузли совринларсиз якунлаган “Манчестер Сити” ёзги трансферлар бозорида ҳам фаоллик кўрсатди. Хосеп Гвардиола таркибни қайта шакллантириш ишларини давом эттиради.

Tecno

Журналист Жорже Николанинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Италия чемпионатидан янги ўйинчи топди. “Аталанта” ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсонинг ҳаракатлари Хосеп Гвардиолага маъқул келган.

Айни пайтда томонлар 25 ёшли бразилиялик ўйинчи бўйича мухзокараларни бошлаб юборган. Бу трансфер манчестерликларга 70 миллион евро атрофида тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шунда ҳам “Манчестер Сити”га бу футболчини қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки Эдерсонга даъвогарлик қилаётган клублар қаторига “Бавария”. “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилган.

Эдерсон якунланган мавсумда бергамоликлар сафида барча турнирларда 49 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!