"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали трансферини амалга оширишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Goal.com нашри.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" сенегаллик футболчининг хариди учун 80 миллион евро тўлашади. Олдинроқ Кулибали "Ньюкасл" таклифини рад этган эди.

Футболчининг "Наполи" билан амалдаги келишуви 2023 йил 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда Кулибали А Серия баҳсларида 16 та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)