“Манчестер Сити” янги бош мураббийга қанча тўлашини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатилганидан кейин мутасаддилар унинг ўрнига бошқа номзод қидиришга киришди.

Маълумотларга қараганда, раҳбарият Гвардиола ўрнига ишсиз юрган яна бир испаниялик мутахассис Луис Энрикени олиб келади.

El Chiringuito TV вакилларининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” тажрибали мутахассисга уч йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 16 миллион евро маош таклиф қилишни режалаштирган.

Испания терма жамоасини бошқарган Луис Энрике ўзи учун муваффақиятсиз якунланган Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин ҳозиргача ишсиз юрибди.

Аввалроқ, Луис Энрике фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирмоқчи эканини, бироқ ҳали унга аниқ таклифлар келиб тушмаганини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!