"Манчестер Сити" янги ҳужумчи сотиб олади

"Кристал Пэлас"да ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Майкл Олисе яна бир инглиз клубининг нишонига тушди.

"Todofichajes" нашри хабарига кўра, 21 ёшли вингерни "Манчестер Сити" ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Шаҳарликлар” аллақачон биринчи таклифни билдиришган, унинг ҳажми ошкор этилмаган.

Олисе 2021 йилнинг июлидан бери "Кристал Пэлас"да ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йилнинг ўрталаригача ҳисобланади. "Transfermarkt" портали уни 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда премьер-лигада Майкл 37 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!