
"Манчестер Сити" "янги Неймар"ни диққат билан кузатмоқда
"Манчестер Сити" ПСЖ клубида тўп сураётган 19 ёшли вингер Десире Дуэга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.
Манбага кўра, франсуз клуби ёш футболчини сотишни хоҳламайди ва фақатгина 100 миллион евродан юқори таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Таъкидланишича, “шаҳарликлар” скаутлари сўнгги ойларда Дуэнинг ўйинини диққат билан кузатиб боришмоқда.
Жорий мавсумда Дуэ барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Comments