“Манчестер Сити” январда қиммат юлдузни олади

“Манчестер Сити” мутасаддилари анчадан бери “Байер” етакчиси Флориан Вирцни трансфер қилишни истамоқда.

“Шаҳарликлар” ёзда 20 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, “Байер” ўз етакчисини қўйиб юбормади.

Хосеп Гвардиола жамоаси қишки трансферлар вақтида Вирцни олишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур маълумот тарқатди.

“Манчестер Сити” Вирц учун леверкузенликларга 80 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Флориан Вирцни “Реал” ва ПСЖ каби қудратли клублар ҳам ўз таркибига қўшиб олишни истаётгани манчестерликларнинг ишини бироз қийинлаштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!