"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Манчестер Сити" етакчиси Кевин де Брюйне билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.
Томонлар музокараларга киришди ва яқин орада келишувни эълон қилади. 31 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Кевин 2015 йилнинг августидан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Бельгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум Англия премер-лигасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар