"Манчестер Сити" ёзда 2 та супер трансферрни амалга оширмоқчи

  • 17 январь, 2021, 12:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ёзги трансферлар учун 200 млн евро ажратмоқчи. The Telegraph нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” мавсумлар оралиғида Эрлинг Холанд ва Ромелу Лукакуни сотиб олмоқчи. Айтиш лозимки, ҳар иккала футболчи ҳам ўз жамоасининг энг яхши тўпурарлари ҳисобланади.

Tecno

Холанд жорий мавсум Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Лукаку А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Манчестер Сити” айни дамда АПЛда 4-ўринда бормоқда. Жамоанинг энг яхши тўпурари Рахим Стерлинг ҳисобланади. Унинг ҳисобида 4 та гол ҳамда 3 та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!