“Манчестер Сити” ёзги трансферлардаги илк харидини амалга оширишга яқин турибди

Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо яқин кунлар ичида "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилади. Бу ҳақда Sky Sports мухбири Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра шаҳарликлар 26 ёшли футболчи учун Италия вице-чемпионига 49 млн евро тўлайди. Бироқ, ушбу сумма бир қатор бонуслар ҳисобига ошиши мумкин.

Маълумот учун, Жоржиньо якунланган мавсум “Наполи” сафида жами 39та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!