"Манчестер Сити" юлдузи жамоани тарк этиши мумкин

  • 11.01.2026 13:56
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. 

Tecno

"Fichajes" нашри берган хабарларга кўра, португалиялик футболчининг хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, 31 ёшли хавбек учун "Галатасарой" ва Саудия Арабистони клублари ҳам харидор бўлаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бироқ, Турин клуби Силва учун асосий фаворит ҳисобланяпти. Бернардунинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 28та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!