
“Манчестер Сити” юлдузига Мадрид гранди харидор
“Манчестер Сити” ёзги транферлар даврида бир гуруҳ тажрибали ўйинчилари билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
“Шаҳарликлар” таркибни ёшартиши ва ўзгартириш сиёсатини бошлади. Бу жараёнда шу пайтга қадар клубда ўзини кўрсатиб келган, лекин ёши ўтиб қолаётган ўйинчилардан воз кечилади.
Кетадиганлар рўйхатида Матео Ковачич ҳам бор. Бу футболчига Мадриднинг “Атлетико” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эспертларнинг таъкидлашича, бу трансфер Диего Симеоне жамоасига 30 миллион еврога тушади. Манчестерга 2023 йилнинг ёзида келган 30 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган бўлса-да, “шаҳарликлар” Ковачични олиб қолмайди.
Хосеп Гвардиола хорватиялик ярим ҳимоячи ўрнига “Аталанта” вакили Эдерсонни олиб келишни мақсад қилган.
Ковачич фаолияти давомида “Интер”, “Реал” ва “Челси” каби жиддий клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Comments