
“Манчестер Сити” юлдузига оғир шарт қўйди
“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзда жамоа таркибида ўзгаришлар давом этиши ва ҳозирги юлдузлардан бир нечтаси ўрнини бўшатиши ҳақида маълум қилганди.
Кетадиганлар орасида Кевин де Брюйненинг ҳам номи бор. Бельгиялик плеймейкернинг 30 июнь куни шартномаси якунланади.
Mirror нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” 33 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин. Бунинг учун Кевин маошининг учдан икки қисмидан воз кечишига тўғри келади.
Амалдаги шартнома бўйича Кевин де Брюйне ҳар ҳафта 375 минг фунтдан маош олмоқда. Агар клубда қолишни истаса, унга янги шартнома бўйича ҳар етти кунда 150 минг фунт тўлаб борилади.
Бундан ташқари, клуб мутасаддилари футболчининг ўйини ва натижаларига қараб, бонуслар ҳам бўлишини ваъда қилмоқда.
Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”га 2015 йили олиб келинган. Шундан бери моҳир плеймейкер барча турнирларда 410 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 106 та гол ва 174 та ассист расмийлаштирган.
Фикрлар