"Манчестер Сити" юлдузлари 115 бандли айблов ҳукмидан сўнг клубдан кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» жиддий хавф остида. «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий можаро тобора кучаймоқда. Илгарироқ клубга қўйилган 115 та айбловдан 114 таси бўйича қоидалар бузилгани тасдиқлангани айтилганди. Энди эса жамоани қаттиқ жазолар кутмоқда.

Мутахассислар фикрича, «шаҳарликлар» катта миқдорда жаримага тортилиши, ҳатто лигадаги мақомини йўқотиб, пастроқ дивизионга туширилиши мумкин. Шунингдек, олдин қўлга киритилган чемпионлик унвонларидан маҳрум этиш варианти ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шу вазият ортидан «Манчестер Сити» таркибидаги бир қатор етакчи футболчилар клубни тарк этиш ҳақида ўйлаяпти, дея хабар бермоқда The Touchline нашри. Манбаларга кўра, ўйинчилар эҳтимолий оқибатлар ва ўз келажаги борасида жиддий хавотирга тушган.

Шу билан бирга, жамоа спорт натижалари жиҳатидан ҳозирча муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсум Англия премьер-лигасида беш турдан сўнг «Манчестер Сити» 15 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!