“Манчестер Сити” “Ювентус” ҳимоячисини ўзига жалб қилмоқда
Ads

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, италиялик футболчига Англиянинг “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга қараганда, Бонуччига Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” туринликларга Бонуччи учун 60 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, футболчига "Челси" ҳам бефарқ эмас.