"Манчестер Сити" зўр футболчини кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг етакчи клубларидан бири — «Манчестер Сити» португалиялик ярим ҳимоячи-вингер, «Челси» футболчиси Педру Нетуни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда  Football Insider нашри ўз манбасига таяниб.

Манба маълумотига кўра, 26 ёшли Нетунинг «Сити»га ўтиши, аввало, бразилиялик Савионинг келажагига боғлиқ. Савиньо «Манчестер Сити»ни тарк этиб, фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттиришни истамоқда. Лондон клуби уни қўлга киритиш учун аввал ҳам уриниб кўрган.

«Сити» раҳбарияти Нетуни Савиога муносиб алмашув сифатида кўрмоқда. Эҳтимолий трансфернинг асосий ташаббускори сифатида жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Мареска тилга олинмоқда. У аввалроқ португалиялик футболчи билан «Челси»да бирга ишлаган. 

Хабар қилинишича, манчестерликлар аллақачон Нетунинг вакиллари билан алоқа ўрнатган, бироқ ҳозирча «Челси» билан расмий музокаралар бошланмаган.

Тахминларга кўра, лондонликлар Педру Нету учун тахминан 70 миллион фунт талаб қилади. 2024 йилда «Челси» уни «Вулверхэмптон»дан 54 миллион фунт атрофидаги сумма эвазига сотиб олган эди. Португалиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!