
"Манчестер Сити"да биринчи рақамли дарвозабон аниқланди
22 ёшли Жеймс Траффорд — "Манчестер Сити" тарбияланувчиси — бу ёзда клубга қайтди. "Бёрнли" унинг трансфери учун 27 миллион фунт олди.
"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, келаси мавсумда англиялик дарвозабон "шахарликлар"нинг биринчи рақамли посбони бўлиши кутилмоқда.
Бироқ, вазият Жанлуижи Доннарумма трансфери амалга ошса, ўзгариши мумкин. Бундай ҳолда Траффорд ва Италия терма жамоаси дарвозабони ўйин вақтини бўлиб олиши эҳтимоли бор.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" Доннарумманинг агенти билан мулоқот олиб борган, аммо клублар ўртасида ҳали расмий алоқа ўрнатилмаган.
Фикрлар